Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир соатдан сўнг Европа лигаси 1/8 финалига қуръа ташланади

Бир соатдан сўнг Европа лигаси 1/8 финалига қуръа ташланади

Фото: «Sportbox»

Кеча «Кўҳна қитъа» яшил майдонларида Европа лигаси 1/16 финали жавоб ўйинлари якунига етиб, кейинги босқичга йўл олган жамоалар номи аниқланди.

UEFA сайти хабар беришича, турнир плей-офф босқичига йўл олган «Аталанта», «Лейпциг», «Севиля», «Порту», «Барселона», «Бетис», «Рейнжерс» ва «Брага» битта саватдан жой олди ва улар бир-бирига қарши ўйнамайди.

Иккинчи саватда: «Айнтрахт», «Байер», «Вест Ҳэм», «Галатасарой», «Лион», «Монако», «Спартак» ва «Црвена Звезда».

1/8 финалига қуръа ташлаш маросими бугун, 25 февраль санасида Швейцариянинг Ньон шаҳрида Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланади.

Ушбу босқичнинг илк ўйинлари 10 март, жавоб ўйинлари бир ҳафтадан сўнг ўтказилиши режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг