Биринчи Жаҳон онлайн-олимпиадаси: Ўзбекистон кимлар билан шахмат ўйнаши маълум бўлди

Шахмат бўйича биринчи Жаҳон онлайн-олимпиадаси юқори дивизионининг гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасининг рақиблари маълум бўлди.
Ўзбекистонлик шахматчилар А гуруҳидан жой олишди. У ерда, шунингдек, Мўғулистон, Грузия, Германия, Хитой, Зимбабве, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Вьетнам терма жамоалари дона суришади.
Қолган гуруҳлар қуйидагича жойлашган:
B гуруҳи: Озарбайжон, Венгрия, ЖАР, Украина, Словакия, Қозоғистон, Испания, Норвегия, Франция, Нидерландия;
С гуруҳи: Россия, Арманистон, Жазоир, Марокаш, Англия, Руминия, Болгария, Туркия, Хорватия ва Миср.
D гуруҳи: Италия, Бразилия, АҚШ, Аргентина, Польша, Перу, Канада, Греция, Парагвай, Куба.
Онлайн-олимпиаданинг якуний босқичи 21 августда бошланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter