Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Биринчи марта. Элдор Шомуродов — «Рома»да ойнинг энг яхши футболчиси!

Биринчи марта. Элдор Шомуродов — «Рома»да ойнинг энг яхши футболчиси!

Фото: Спорт-Экспресс

Элдор Шомуродов «Рома»даги фаолияти давомида илк бор ойнинг энг яхши футболчиси бўлди. Бу клуб феврал ойининг энг яхши футболчисини аниқлаш учун овоз бериш якунларини эълон қилганидан сўнг маълум бўлди.

Ватандошимиз клуб расмий сайтидаги овоз бериш жараёнида 5 номзод орасида энг кўп овоз тўплади. У Дибала, Анхелинио, Челик ва Сулени ортда қолдирди.

Элдор А Серия 26-турида «Монца»га қарши баҳсда гол ва ассист қайд этиб, тур рамзий жамоасидан ўрин олганди. Ўзбек ҳужумчиси кетма-кет ўйинларда асосий таркибда майдонга тушмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг