Бугун Тошкентда ўсмирлар Осиё чемпионати саралаши бошланади. Ўзбекистон Баҳрайн билан ўйнайди

Бугун Тошкентда U-16 Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳслари старт олади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бериб ўтди.
Саралашнинг «B» гуруҳида Ҳиндистон, Ўзбекистон, Баҳрайн ва Туркманистон ўсмирлар терма жамоалари йўлланма учун баҳс олиб боришади. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси илк учрашувини бугун, 18 сентябр куни соат 16:00да «Жар» стадионида Баҳрайнга қарши ўтказади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter