Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолибларига 200 минг доллар берилади
Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолибларига 200 минг доллар берилади.
«Нуфузли халқаро шахмат мусобақалари ғолиблари ва совриндорлари ҳамда уларнинг тренерларини муносиб рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Президент қарори (ПҚ–346-сон, 21.09.2026 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, халқаро нуфузли шахмат мусобақаларининг ғолиб ва совриндорлари бўлган шахматчиларимиз ҳамда уларнинг тренерларига бериладиган бир марталик пул мукофотлари миқдорини ошириш белгиланди.
Қарор билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси шахматчилари ва уларнинг тренерларига бериладиган бир марталик пул мукофотларининг миқдорлари юқорида келтирилди.
Шахматчилар ва уларнинг тренерларига бериладиган бир марталик пул мукофотлари миқдорлари:
Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва паралимпиадаси (катталар ўртасида):
Олтин медал: Шахматчига — 200 000 $, Мураббийга — 50 000 $
Кумуш медал: Шахматчига — 100 000 $, мураббийга — 25 000 $
Бронза медал: Шахматчига — 50 000 $, мураббийга — 12 500 $.
Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) таснифига кўра жаҳон миқёсидаги мусобақалар:
Олтин медал: Шахматчига — 15 000 $ | мураббийга — 7 000 $
Кумуш медал: Шахматчига — 7 500 $ | мураббийга — 3 500 $
Бронза медал: Шахматчига — 3 750 $ | мураббийга — 1 750 $.
Мураббийларга назарда тутилган пул мукофоти ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни охирги бир йил давомида тайёрлаган мутахассисларга берилади. Бунда ушбу маблағлар, тегишли Мураббийлар кенгашининг қарорига асосан, спортчини тайёрлашда сўнгги 4 (тўрт) йилда иштирок этган тренер ва бошқа мутахассислар ўртасида қайта тақсимланиши мумкин.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter