Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Челси»ни оғир кунлар кутмоқда

«Челси»ни оғир кунлар кутмоқда

Фото: «Twitter»

Бугун эрталаб, Буюк Британия ҳукумати Россиянинг икки юз нафар фуқароси, жумладан, президент Путин ва унга яқин тадбиркорларга қарши санкциялар киритди. Улар орасида Роман Абрамович ҳам бор.

Абрамович 2003 йилдан бери эгалик қиладиган «Челси» оғир синовлар остонасида.

Эндиги шароитда «Челси» энди янги ўйинчилар сотиб ололмайди, шартномаси 2022 йил ёзида тугайдиган футболчиларини ушлаб қолиши ҳам савол остида. Камига уй ўйинларига чипта сотиши тақиқланди. Стадионга абонементи бор эски мухлислар қўйилади, холос.

Санкциялар сабабли Абрамович жамоани сотиш имкониятини йўқотди. Британ ҳукумати «Челси»ни битта шарт билан сотишга рухсат бермоқчи: тушган пулларнинг бир чақаси ҳам Абрамовичга тегмайди...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг