Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёнинг энг бой одамларидан бири «Ливерпул»ни сотиб олади

Дунёнинг энг бой одамларидан бири «Ливерпул»ни сотиб олади

Фото: Sport 24 Kanal

Аmazon асосчиси Жефф Безос профессионал спортга сармоя киритиш ниятида. The Guardian нашрининг хабар беришича, тадбиркор бошқа инвесторлар билан биргаликда Англиянинг «Ливерпул» футбол клубининг камида 30 фоиз улушини сотиб олишни кўриб чиқмоқда. Келишув 1,35 миллиард фунт стерлинг ёки тахминан 1,8 миллиард долларга тенг бўлиши мумкин.

«Ливерпул» тахминан 6 миллиард долларга баҳоланади ва дунёдаги энг таниқли спорт брендларидан бири бўлиб қолмоқда. Безоснинг қизиқиши кенгроқ тенденцияга мос келади: бадавлат америкалик инвесторлар Англия футбол клубларида фаол равишда улушларни сотиб олмоқдалар. Америкалик акциядорлар аллақачон «Челси», «Кристал Пелас», «Эвертон» ва «Борнмут» каби 20 та Премьер-лига жамоаларидан 13 тасига эгалик қилишади.

Агар келишув амалга ошса, Безос инглиз футболига фаол равишда сармоя кириётган америкалик миллиардерлар сафига қўшилади.

Инвесторлар учун инглиз футболининг жозибадорлиги қисман спортнинг Қўшма Штатларда тобора оммалашиб бораётгани билан боғлиқ. Шу билан бирга, етакчи Америка спорт франшизалари кўпинча янги инвесторлар учун жуда қиммат ёки чекланган, инглиз клубидаги улуш эса глобал аудиторияга ва энг тижорат жиҳатидан жозибадор спорт бозорларидан бирига кириш имконини беради.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг