Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёнинг энг қиммат ёш футболчилари аниқланди

Дунёнинг энг қиммат ёш футболчилари аниқланди

Спорт тадқиқотлари халқаро маркази (CIES Football Observatory) дунёнинг энг қиммат 23 ёшгача бўлган ёш футболчилари рўйхатини тузиб чиқди.

Биринчи ўринни Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Ҳолланд эгаллади. Ундан кейинги ўринларда Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор ва «Манчестер Сити» форварди Фил Фоден турибди.

Юқоридаги уч ҳужумчининг баҳоси 150 млн. евродан баҳоланган. «ПСЖ» футболчиси Килиан Мбаппе эса 80 млн. еврога баҳоланган.

Даврозабонлар орасида Жанлуижи Доннарумма («ПСЖ»), марказий ҳимоячилар ичида эса Эрик Гарсия («Барселона») — 80 млн. евро билан етакчилик қилишмоқда.

Алфонсо Дэвис («Бавария») энг қиммат қанот ҳимоячиси (120 млн. евро) бўлса, «Байер» футболчиси Флориан Вирц энг қиммат ва энг ёш ҳужумкор ярим ҳимоячи (140 млн. евро) деб топилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг