EЧЛ 2026/2027. Умумий гуруҳ босқичи тақвими эълон қилинди
УEФА Чемпионлар лигаси 2026/2027 йилги мавсуми расмий тўпи.
УEФА Чемпионлар лигаси 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичи тўлиқ тақвимни эълон қилди.
Бу босқичда ҳар бир жамоа 8 та ўйин ўтказади: 4 таси ўз майдонида, 4 таси сафарда.
Жорий мавсумдан эътиборан бир жамоа бир рақиб билан кетма-кет уч мавсум давомида ўз майдонида ўйнашига йўл қўйилмайди.
Умумий босқичнинг 1-тури уч кун — сешанба, чоршанба ва пайшанба (8-9-10 сентябр) кунларига тақсимланади. Қолган турлар икки кун давомида ўтказилади. Сўнгги турда эса барча учрашувлар бир вақтда бошланади.
1-турни Абдуқодир Ҳусанов ва «Манчестер Сити» сафарда «Порту»га қарши ўтказади. Бошланиши: бизнинг вақт билан 9 сентябрга ўтар кечаси соат 00:01 да.
Умарали Раҳмоналиев ва «Сабаҳ» эса Чемпионлар лигаси умумий босқичидаги дебютида «Манчестер Юнайтед» майдонида синовдан ўтади. Бошланиши: бизнинг вақт билан 11 сентябрга ўтар кечаси соат 00:00 да.


Манба: UEFA


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter