Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЕЧЛ: Барча чоракфиналчилар аниқланди. 15 март куни қуръа ташланади

ЕЧЛ: Барча чоракфиналчилар аниқланди. 15 март куни қуръа ташланади

Фото: Sportbox

Европа чемпионлар лигасининг барча 1/4 финал қатнашчилари аниқ бўлди.

Сал аввал тугаган ўйинда Дортмунднинг «Боруссия»си ПСВни енгиб (1:1, 2:0), кейинги босқичга чиққанди.

Ҳозиргина тугаган сўнгги — жуда кескин курашларга бой ва якунда пеналтилар серияси белгиланган учрашувда Мадриднинг «Атлетико» жамоаси «Интер»ни таслим этди (биринчи ўйин — 0:1, иккинчи ўйин — 2:1, пеналтилар бўйича — 3:2).

Чорак финал жамоалари:

  • «Арсенал»
  • «Бавария»
  • «Барселона»
  • «Манчестер Сити»
  • «ПСЖ»
  • «Реал»
  • «Атлетико»
  • «Боруссия».

ЕЧЛ 1/4 ва 1/2 финали қуръа ташлаш маросими жума, 15 март куни Нйон (Швейцария)да бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг