Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЕЧЛ қуръа: «Реал Мадрид» яна «Интер» билан, Мессисиз «Барса» «Бавария» билан бир гуруҳга тушди

ЕЧЛ қуръа: «Реал Мадрид» яна «Интер» билан, Мессисиз «Барса» «Бавария» билан бир гуруҳга тушди

Фото: «Sport.bigmir.net»

Туркиянинг Истанбул шаҳрида Чемпионлар лигасининг 2021-2022 йил мавсуми учун гуруҳ босқичига қуръа ташланди.

Унга кўра ЕЧЛ гуруҳлари қуйидагича кўриниш олди:

«А» гуруҳи: «Манчестер Сити», ПСЖ, «РБ Лейпциг», «Брюгге».

«B» гуруҳи: «Атлетико», «Ливерпуль», «Порту», «Милан».

«C» гуруҳи: «Спортинг», «Боруссия» (Дортмунд), «Аякс», «Бешиктош».

«D» гуруҳи: «Интер», «Реал Мадрид», «Шахтёр», «Шериф».

«E» гуруҳи: «Бавария», «Барселона», «Бенфика», «Динамо» (Киев).

«F» гуруҳи: «Вильярреал», «Манчестер Юнайтед», «Аталанта», «Янг Бойз».

«G» гуруҳи: «Лилль», «Севилья», «Зальцбург», «Вольфсбург».

«H» гуруҳи: «Челси», «Ювентус», «Зенит», «Мальмё».

Шунингдек, маросимда ЕЧЛнинг ўтган мавсумдаги энг яхшилар ҳам эълон қилинди.

Жоржиньо («Челси») – 2020/21 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб тан олинган бўлса, Томас Тухель («Челси») – 2020/21 йилги мавсумнинг энг яхши мураббийи, Эрлинг Холанд («Боруссия» Дортмунд») – 2020/21 йилги мавсумнинг энг яхши ҳужумчиси, НЪГоло Канте («Челси») – 2020/21 йилги мавсумнинг энг яхши ярим ҳимоячиси, Рубен Диаш («Манчестер Сити») – 2020/21 йилги мавсумнинг энг яхши ҳимоячиси, Эдуар Менди («Челси») – 2020/21 йилги мавсумнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқичи ўйинлари 14-15 сентябрь, 28-29 сентябрь, 19-20 октябрь, 2-3 ноябрь, 23-24 ноябрь, 7-8 декабрь кунлари бўлиб ўтади.

Турнир финали 2022 йил 28 май куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг