Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЕЧЛ. «Шериф»нинг тўхтатилиши, меҳмонга келган «Милан», «Аякс»дан мастер-класс, Месси ва Салоҳнинг дубли ва бошқалар

ЕЧЛ. «Шериф»нинг тўхтатилиши, меҳмонга келган «Милан», «Аякс»дан мастер-класс, Месси ва Салоҳнинг дубли ва бошқалар

Фото: «Football.ua»

19 октябрь санасида УЕФА Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичларида 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Деярли барча ўйинлар голларга бой бўлди, саккизта ўйиннинг тўрттасида мезбонлар, тўрттасида меҳмонларнинг қўли баланд келди.

«Манчестер Сити» сафарда осон ғалабага эришди, ПСЖ»ни эса Месси ўн бир метрликдан киритган гол қутқариб қолди. Худди шу ишни Муҳаммад Салоҳ ҳам такрорлаб, ўз жамоасига қимматли очколарни келтирди.

«Катта танаффус»дан қайтган «Милан»нинг ишлари юришмаяпти — қаторасига учинчи мағлубият. «Бешиктош» ҳам турнир билан хайрлашишга яқин. Амстердамда «Аякс» дортмундлик рақибига футбол жамоавий эканини эслатиб қўйди.

Жасурбек Яхшибоевсиз ўйнаган «Шериф» илк мағлубият аламини тортди. Бу турда сафарда энг йирик ғалабани нишонлаган «Реал Мадрид» турнирнинг асл эгасилигини исботламоқчидек.

А гуруҳи

«Брюгге» «Манчестер Сити» 1:5

Голлар: 0:1 – Канселу (30), 0:2 – Маҳрез (43, пенальти), 0:3 – Уокер (53), 0:4 – Палмер (67), 1:4 – Ванакен (81), 1:5 – Маҳрез (84).

«ПСЖ» – Лейпциг 3:2

Голлар: 1:0 – Мбаппе (9), 1:1 – Андре Силва (28), 1:2 – Мукиеле (57), 2:2 – Месси (67), 3:2 – Месси (74, пенальти).


B гуруҳи

«Атлетико» – «Ливерпуль» – 2:3

Голлар: 0:1 – Салоҳ (8), 0:2 – Кейта (13), 1:2 – Гризманн (20), 2:2 – Гризманн (34), 2:3 – Салоҳ (78, пенальти).

Четлатиш: Гризманн (52).

«Порту»«Милан» – 1:0

Гол: 1:0 – Диас (65).


C гуруҳи

«Бешиктош»«Спортинг» – 1:4

Голлар: 0:1 – Коатес (15), 1:1 – Ларин (24), 1:2 – Коатес (27), 1:3 – Сарабия (44, пенальти), 1:4 – Паулиню (89).

«Аякс»«Боруссия Д» 4:0

Голлар: 1:0 – Ройс (11, автогол), 2:0 – Блинд (25), 3:0 – Антони (57), 4:0 – Аллер (72).


D гуруҳи

«Шахтёр»«Реал М» 0:5

Голлар: 0:1 – Кривцов (37, автогол), 0:2 – Винисиус (51), 0:3 – Винисиус (56), 0:4 – Родриго (64), 0:5 – Бензема (90+1).

«Интер» «Шериф» – 3:1

Голлар: 1:0 – Жеко (34), 1:1 – Тилл (52), 2:1 – Видал 58), 3:1 – Де Врей (67).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг