Эктор Купер: «Биз ўз услубимизни топиб улгурдик»
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
— Ҳар бир жамоанинг ўз услуби бўлиши лозим. Бу услубга эришиш, тўғри йўлни топиб олиш учун ҳар хил тажрибалар қилиб кўрилади. Биз ўз услубимизни топиб улгурдик, десак бўлади. Балким услуб ҳар доим ҳам кутилганидек ғалаба олиб келмас, лекин аниқ бир йўналиш доим бўлиши лозим, дейди аргентиналик мутахассис.
Шунингдек, у тактикани ўйиндаги рақибдан келиб чиққан ҳолда бироз ўзгартириб туриши мумкинлигини, аммо буни ўз услубидан у қадар узоқ кетмаган ҳолда амалга оширишини билдирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter