Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эмери: «Жавоб баҳсида биз икки тўп фарқи билан ғалаба қозона оламиз»

Эмери: «Жавоб баҳсида биз икки тўп фарқи билан ғалаба қозона оламиз»

«Астон Вилла» мураббийи Унаи Эмери журналистлар билан суҳбатда Чемпионлар Лигасининг биринчи чорак финал баҳсида ўз жамоасининг ПСЖга мағлубияти ҳақида гапирди.

«Ҳаммаси тахминан мен кутгандек тугади, бизда етарлича вазиятлар бўлди, аммо уларни амалга оширишда муваффақиятсизликка учрадик. Биз керакли натижага эришиш учун яхши кайфиятдамиз. Ўйлайманки, ўз майдонимиздаги жавоб баҳсида биз иккита тўп фарқи билан ғалаба қозона оламиз», - дея қўшимча қилди Эмери.

Эслатиб ўтамиз, Унаи Эмери шогирдлари биринчи учрашувда Париж клубига 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 15 апрель куни Бирмингемда бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг