Енгилмаc курашчи UFCдаги илк иштирокидаёқ 9 марта жангни тўхтатишни сўради
Америкалик аралаш жанг (MMA) курашчиси Макс Роскопф Ultimate Fighting Championship турнирида мураббийдан бир неча бор жангни тўхтатишни сўради. Эпизод билан ESPN Twitter-аккаунтида танишишингиз мумкин.
Иккинчи раунддан кейинги танаффус пайтида Роскопф мураббийдан тўққиз марта жангни тўхтатишни сўради. Мураббий жангчини фикридан қайтаришга уриниб кўрди. Натижада инспекторнинг қарори билан жанг тўхтатилди. Роскопф техник нокаут билан мағлубиятга учради.
UFCнинг собиқ жангчиси Чейл Сонненнинг сўзларига кўра, промоушенда илк бор қатнашаётган Роскопф мусобақага беш кун қолганда жангга рози бўлган. Экспертнинг фикрича, спортчи куч-қувватдан қолган.
UFCдаги дебютидан олдин америкалик жангчи бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаганди. Роскопф бўғувчи усуллар ёрдамида кетма-кет беш марта ғалаба қозонган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter