Эркинжон Турдимов спортчиларга уй совға қилди
Самарқанд шаҳрида Токиода бўлиб ўтган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов қатнашиб, барча олимпиячиларимизни эришилган муваффақият билан қутлади.
Қайд этилишича, Самарқанддан Олимпия ўйинларида 10 нафар, Паралимпия ўйинларида эса 4 нафар спортчи иштирок этиб, қатор медалларга сазовор бўлишди.
Паралимпия чемпиони Ҳусниддин Норбековга Самарқанд шаҳридан уч хонали, Паралимпия ўйинлари кумуш медал соҳиби Парвина Самандарова ҳамда дзюдо бўйича Олимпия ўйинлари бронза медали совриндори Давлат Бобоновга эса икки хонали уйнинг калити топширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter