Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эртадан Мўйноқда халқаро экстремал автомобиль мусобақалари бошланади

Эртадан Мўйноқда халқаро экстремал автомобиль мусобақалари бошланади

“Rally Muynak” экстремал автомобиль мусобақалари 22-25 май кунлари ўтказилади.

Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида халқаро “Rally Muynak” экстремал автомобиль мусобақалари бўлиб ўтади, дея хабар берди Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

Экстремал автомобиль мусобақалари 22-25 май кунлари ўтказилади. Мусобақа олтинчи бор халқаро даражада ташкил этилмоқда.

“Мўйноқ туманининг Устюрт текислиги ва Орол денгизининг қуриган тубида 4 кун давом этадиган тадбирда меҳмонларни спорт автомобиллари, багги ва мотоциклларда экстремал мусобақалар, маҳоратли ошпазларнинг гастрономик томошалари ҳамда мусиқий концерт дастурлари кутмоқда”, — дейилади хабарда.

Спортчилар двигател ҳажми 1600см3 ва 2000см3 бўлган махсус ускуналанган спорт автомобиллари, двигатель ҳажми 2000см3 бўлган “BAGGI” спорт автотранспортлари ҳамда двигатель ҳажми 125см3 дан 500см3 гача бўлган мотоциклларида беллашишади.

Тадбирни ўтказишдан мақсад — Ўзбекистонда экстремал туризм турларини оммалаштириш, хорижий сайёҳлар сонини ошириш ҳамда ички туризмни ривожлантириш.

Маълумот учун, “Rally Muynak” мусобақаси илк бор 2019 йилда ўтказилган. Орол денгизининг ҳозирги қирғоқлари, шаҳарнинг иқлим ва географик хусусиятлари бундай кўринишдаги пойгаларни ўтказиш учун жуда мос келади. Мусобақада иштирок этиш бепул.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг