Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Еттита гол урилган суперўйинда «Реал» мағлуб бўлди, аммо...

Еттита гол урилган суперўйинда «Реал» мағлуб бўлди, аммо...

Европа Чемпионлар Лигасининг дастлабки ярим финал баҳсида «Этиҳад» стадионида голлар шоуси намойиш этилди.

Гвардиола бошқарувидаги «Манчестер Сити» ўз майдонида «Реал»ни қабул қилиб, дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумга ташланди ва тезкор голлар билан олдинга чиқиб олди. Бироқ ҳимоядаги хатолар ва Мадрид клубининг ҳар бир имкониятдан максимал фойдаланиши йирик устунлик қайд этилишига тўсқинлик қилди.

«Манчестер Сити» ўнг қанот ҳимоячиларидан фойдалана олмагани, бу нуқтага дастлаб марказий ҳимоячи Стоунз, сўнг таянч ярим ҳимоячи Фернандиньонинг ўйнатилгани ҳам ўз таъсирини кўрсатди. «Реал»нинг ҳужумдаги супер жуфтлиги бу бўшлиқлардан жуда унумли фойдаланди. Айниқса, Бензема ўйин давомида деярли икки зарба бериб, шунинг иккисини ҳам дарвоза тўрига жойлади ва 14та гол билан турнир тўпурарига айланиб олди.

Мадриддаги жавоб ўйини 4 май куни бўлиб ўтади ва унда катта эҳтимол билан мураббийларнинг тактик кураши масалани ҳал қилади. Агар бунга «ўзга сайёралик» Бензема қарши чиқиб, ҳаммасини ўзи ҳал қилиб қўймаса... Ушбу мавсумда бу одатий ҳолга айланди.

ЕЧЛ. Яримфинал. Биринчи ўйин

Манчестер Сити — Реал 4:3

Голлар: де Брюйне (2), Жезус (11), Фоден (53), Силва (74) — Бензема (33, 82 пенальти), Винисиус (55).

Манчестер Сити – Эдерсон, Стоунз (Фернандиньо, 36), Лапорт, Диаш, Зинченко, де Брюйне, Бернарду Силва, Родри, Фоден, Марез, Габриэл Жезус (Стерлинг, 83).

Реал – Куртуа, Карвахаль, Алаба (Начо, 46), Милитао, Менди, Модрич (Себальос, 79), Кроос, Вальверде, Бензема, Винисиус Жуниор (Асенсио, 88), Родриго (Камавинга, 70). 

Огоҳлантиришлар: Фернандиньо (81), Начо (90+3).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг