Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Футбол. Ўзбекистон ОТЖ гуруҳдаги илк ўйинда Эрон билан дуранг ўйнади

Футбол. Ўзбекистон ОТЖ гуруҳдаги илк ўйинда Эрон билан дуранг ўйнади

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатидаги иштирокини Эронга қарши кечган қийин баҳс билан бошлади. Учрашув 1:1 ҳисобида якунига етди.

Ўйиннинг илк дақиқалариданоқ Эрон ташаббусни ўз қўлига олишга ҳаракат қилди. Любинко Друлович шогирдлари эса асосан индивидуал маҳоратга асосланиб ўйнашга интилди. Учрашув охирига қадар вазият деярли ўзгармади

Омад эса Ўзбекистон олимпия терма жамоаси тарафида бўлди. Эронлик футболчилар баъзи вазиятларда ҳатто бўш қолган дарвозага тўғри зарба йўллай олмадилар. Гол эса Эрон дарвозасига 39-дақиқада пеналтидан киритилди. Ислом Қобилов аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда Ўзбекистон терма жамоаси кичик ҳисобни ушлаб қолишга интилаётгани кўриниб қолди. Ташаббус тўлиғича Эрон томонида бўлди ва яна бир қатор қулай вазиятлар бой берилди. Фақатгина 58-дақиқада Ризо Деҳқоний ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Бу вазиятда ҳимоя чизиғи шунчаки томошабин вазифасини ўтаб берди.

Ўтказилган голдан сўнг Ўзбекистон ОТЖ футболчилари бироз жонланди. Айниқса охирги дақиқаларда ҳужумда фаолроқ ўйин кўрсатилди. Аммо ғалаба қозониш учун аниқ зарбалар кузатилмади ва учрашув дуранг билан якунига етди.

U-23
Осиё чемпионати
«С» гуруҳи, 1-тур
Ўзбекистон – Эрон 1:1
Голлар: Ислом Қобилов (п) 39 — Ризо Деҳқоний 58

Ўзбекистон U-23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 8.Нурилло Тўхтасинов (23.Ойбек Бозоров, 66), 9.Жасурбек Яхшибоев, 10.Бобир Абдихолиқов, 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Алиқулов, 22.Санжар Қодирқулов (17.Ислом Кенжабоев, 85).

Эрон U-23: 1.Ҳабиб Фараббаси, 4.Можтаба Нажариан, 8.Меҳди Меҳдихани, 9.Оллоҳёр Сайядманеш, 10.Ризо Шекари, 15.Ризо Дехқхоний, 16.Муҳаммад Моҳебби (17.Жаъфар Салмани, 84), 18.Али Шожайи (11.Меҳли Гаеди, 46), 19.Матин Каримзода, 21.Омид Нурафкан, 23.Ориф Оғаси.

Огоҳлантиришлар: Ҳожиакбар Алижонов 12, Ориф Оғаси 18.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг