Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Футболда «инқилоб»: ФИФА бир ўйинда беш нафар футболчини алмаштиришга рухсат берди

Футболда «инқилоб»: ФИФА бир ўйинда беш нафар футболчини алмаштиришга рухсат берди

Халқаро футбол федерацияси – ФИФА футболда вақтинчалик ислоҳотлар ўтказишга қарор қилди. Ташкилот барча футбол учрашувларида 5 нафаргача захирадан футболчи туширилишига рухсат бермоқда.

Футбол ассоциациялари халқаро кенгаши (IFAB) қарорига кўра, 2020-йилнинг охиригача ҳар бир клубнинг ўйин давомида маълум қоидалар асосида бештагача футболчиларни алмаштириш имконияти берилади.

Шу билан бирга, мазкур қарорни кучга киритиш конфедерациялар (масалан, ОФК) ва федерациялар (масалан, ЎФА, ПФЛ) ихтиёрида қолади.

Аммо, жамоалар ўйин давомида 5 нафар футболчини алмаштиришда маълум қоидаларга қатъий амал қилиш талаби қўйилган. Мураббийга ўйин давомида футболчиларни алмаштириш учун танаффус вақтида бир марта ва иккинчи тайм давомида 3 марта имконият берилади. Мураббий шу алмаштиришларнинг бирида бир вақтнинг ўзида икки нафар футболчини алмаштириб олиши шарт.

IFAB ва ФИФА мазкур қарор 2021-йилда ҳам амалда бўлиш ёки бўлмаслиги борасида бир қарорга келмаган.

Шунингдек, Видеотакрорлар тизимидан (VAR) фойдаланишда давом этиш масаласи федерация ва конфедерациялар ихтиёрида қолади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг