Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ғофур Раҳимовнинг ўрнига номзод топилди

Ғофур Раҳимовнинг ўрнига номзод топилди

Ғофур Раҳимов.

Фото: «news.ru»

Африка бокс конфедерацияси (AFBC) раҳбари Муҳаммад Мустаҳсан Халқаро ҳаваскор бокс федерацияси (AIBA)нинг вақтинча президенти вазифасини бажарувчи деб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, қеча ташкилотнинг амалдаги президенти – ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов ўз хоҳишига кўра истеъфо берганди.

Муҳаммад Мустаҳсан.

«Inside the Games» хабарига кўра, Мустаҳсан ташкилот ижроқўми томонидан телеконференция форматида сайланган.

Ғофур Раҳимов ўтган йилнинг 3 ноябрида Россия пойтахти Москва шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро ҳаваскор бокс федерацияси (AIBA)нинг Конгрессида 2022 йилгача AIBA президенти этиб сайланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг