Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Умар Кремлёв Халқаро бокс ассоциацияси раҳбарлигида қолди

Умар Кремлёв Халқаро бокс ассоциацияси раҳбарлигида қолди

Фото: Gipoteza.org

Россиялик Умар Кремлёв Халқаро бокс ассоциацияси (IBA, AIBA) президенти лавозимини сақлаб қолди. Ушбу қарор Ереванда ўтган IBA навбатдан ташқари конгрессида қабул қилинди.

Ташкилотга янги раҳбар сайлашга қарши 106 нафар делегат овоз берди, 36 нафар делегат янги президент сайлаш учун овоз берган бўлса, 4 нафар делегат бетараф қолди.

39 ёшли Кремлёв 2020 йилдан бери IBA президенти. Бунгача Россия бокс федерацияси бош котиби бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг