Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гвардиола Гвардиол учун қаттиқ курашмоқда

Гвардиола Гвардиол учун қаттиқ курашмоқда

Фото: Sports.ru

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Хорватия терма жамоаси ҳимоячиси Йошко Гвардиолни ўз жамоасига келтириш учун жиддий бел боғлаган.

«РБ Лейпциг»нинг 20 ёшли футболчисини «Реал Мадрид» ва «Челси (Лондон) ҳам қўлга киритиш илинжида.

Йошко Гвардиол. Фото: Sport.ua

Гвардиоланинг устунлиги шуки, «Манчестер Сити» унга деярли фамилиядош футболчини сотиб олиш учун ҳаммадан кўп — 130 млн евро таклиф қиляпти, 11-12 млн евро маош тўламоқчи. Қолаверса, то мавсум охиригача «Лейпциг»да ижарада ўйнаб туришига «шаҳарликлар» рози.

«Реал» ва «Челси» эса ёш хорват учун 90 млн евродан ортиғини раво кўришмаяпти.

Аргентина-Хорватия яримфинали (3:0)да Лионел Месси мана шу ҳимоячини доғда қолдириб, Алваресни голли вазиятга олиб чиққанди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг