Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳабиб ва Конор эртанги жанги учун қанча гонорар олади?

Ҳабиб ва Конор эртанги жанги учун қанча гонорар олади?

Фото: «tocrypto.ru»

7 октябрь куни Тошкент вақти билан тонгда (тахминан соат 07:00-08:00 оралиғида) бўлиб ўталдиган Ҳабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор учун аталган гонорар суммасини ошкор қилинди.

UFC 229 турнири ташкилотчиларининг маълум қилишича, Ҳабиб Нурмагомедов учун кафолатланган гонорар — 2 миллион, Конор Макгрегорники эса — 3 миллион долларни ташкил этади. Улар, бундан ташқари, трансляция ва бошқа тушумлар ҳисобидан ҳам даромад қилишлари мумкин.

Аввалроқ Ҳабибнинг менеджери ушбу жанг якунига кўра, умумий 10 миллион доллар атрофида гонорар олишга умид қилишаётганини билдирган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг