Жаҳон чемпионатида боксчиларимизга тобора жиддий рақиблар рўбарў келишни бошлади.
Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) учинчи босқичда кубалик Эрислан Ромеро билан жанг қилиб, чиройли ғалабага эришди.
3 раунд якунига кўра, ҳакамлар Ҳасанбойнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабасини қайд этди. Шу тариқа Дўстматов чорак финал йўлланмасига эга чиқди.
Бу Куба жамоаси учун мусобақадаги биринчи йўқотиш бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter