Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳумо арена» йил жангига тайёрланмоқда

«Ҳумо арена» йил жангига тайёрланмоқда

3 апрель куни пойтахтимиздаги «Ҳумо арена» муз саройида Рио-2016 Олимпия ўйинлари бронза медали совриндори, профессионал боксда WBA ва IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги жанги бўлиб ўтади.

Унда ҳамюртимиз япониялик Рёсукэ Ивасага қарши жангда чемпионлик камарларини ҳимоя қилади. Шунингдек, мазкур жанг андеркардида Исроил Мадримов, Шаҳрам Ғиёсов, Ҳасанбой Дўсматов, Иқболжон Холдоров, Миразизбек Мирзаҳалилов, Баҳодир Жалолов, Элнур Абдураимов, Санжар Турсунов каби номдор боксчиларимиз ҳам рингга кўтарилишади.

Бу ўзбек спортида чинакам тарихий воқеликдир. Зеро, илк бор ҳамюртимизнинг чемпионлик камарини ҳимоя қилувчи жанги Тошкентда, минглаб мухлислар кўз ўнгида ўтиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг