Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИББ эртанги финал олдидан огоҳлантириш берди

ИИББ эртанги финал олдидан огоҳлантириш берди

Эртага, 19 июнь куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида футбол бўйича Осиё кубоги-U23 финал босқичи бўлиб ўтади. Пойтахт ИИББ ўйин олдидан аҳолига мурожаат қилди.

«Стадионга келувчи мухлисларнинг кўплигини инобатга олиб ҳамда уларга қулайлик яратиш мақсадида мусобақани томоша қилиш учун томошабинлар стадионга соат 14.00 дан киритилишини маълум қиламиз. Стадионга кирадиган мухлислардан ўзлари билан ёнувчан, кесувчан, ўткир тиғли буюмларни, шунингдек елим идишлардаги (баклажка) сувларни олиб кирмасликларини сўраймиз.

Стадионга келишда жамоат транспортидан фойдаланишингизни тавсия қиламиз», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг