Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Икер Касильяс фаолиятини якунлашга мажбур

Икер Касильяс фаолиятини якунлашга мажбур

Фото: «Google.com»

Врач-кардиолог Хуан Антонио Корбаланнинг айтишича, «Порту» дарвозабони Икер Касильяс фаолиятини якунлаши шарт. Врачнинг сўзларига кўра, коронар стент билан ўйнаш мумкин эмас.

«Икер бемалол одатий турмуш тарзини давом эттириши мумкин, аммо спорт билан профессионал даражада шуғуллана олмайди», — дейди врач.

Касильяс ўзини яхши ҳис қилаётгани ҳақида ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзиб қолдирган. Унинг ҳолати барқарорлашган ва ўзини рисоладагидек ҳис қилмоқда. Дарвозабон ўзини қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат айтган.

Эслатиб ўтамиз, Касильяс кеча ўзини ёмон ҳис қилгани учун машғулотдан касалхонага келтирилган ва унга миокард инфаркти ташҳиси қўйилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг