Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иккинчи уриниш ёхуд ЕЧЛ финали олдидан репетициями?

Иккинчи уриниш ёхуд ЕЧЛ финали олдидан репетициями?

Эртага, 16 апрель куни Англия кубогининг ярим финал ўйинлари бошланади. Унда «Манчестер Сити» - «Ливерпуль» ва «Челси» - «Кристал Пэлас» (17 апрель) жамоалари финал йўлланмаси учун ҳаракат қилишади.

Бугун биринчи жуфтликка озроқ тўхталиб ўтамиз. Бу икки клуб айни пайтда Англия чемпионатида бир-бирини қувлашиб келмоқда, ораларидаги фарқ 1 очко холос. Сўнгги турда «шаҳарликлар» ўз майдонида мерсисайдликларни қабул қилди ва ўйинда жанговар дуранг қайд этилди (2:2).

«Манчестер Сити» ЕЧЛ чорак финалида қийинчилик билан «Атлетико»ни ортда қолдирди. Агар клуб чемпионат, кубок ва ЕЧЛни ютиб чиқса, бу улар учун ҳақиқий тарихий воқеага айланади. Аммо Манчестер жамоаси шу вақтгача ЕЧЛ финалига етиб боролмаганини ҳам алоҳида қайд этиш керак. «Сити»нинг охирги иккита ўйини дуранг билан якунланган.

«Ливерпуль» ҳам сўнгги икки ўйинда дуранг ўйнади. Юрген Клопп шогирдлари Англия чемпионатида бир очко фарқ билан «Сити»дан ортда боряпти. ЕЧЛда эса «Бенфика»ни ортда қолдириб, ярим финалга чиқди. Энди ярим финалда уларни «Бавария»ни мусобақадан чиқариб юборган «Вилярреал» кутиб турибди.

Англия кубоги ярим финалидаги бу икки клубнинг қарама-қаршилиги сўнгги ҳафтада кетма-кет иккинчиси бўлади. Бу гал ғолиб аниқланиши шарт. Агар шу тақлид ўйнашда давом этишса, жамоалар ЕЧЛ финалида ўзаро тўқнаш келиши ҳам мумкин.

Статистика

  • Жамоалар ўзаро 189 та ўйин ўтказган, 90 та ғалаба мерсисайдликларда, 51 та дуранг ва 48 та ғалаба «шаҳарликлар»да.
  • Англия кубогида улар 7 марта учрашишган: 3 та ғалаба яна «Ливерпул»да, 2 та дуранг ва 2 та ғалаба «Ман. Сити»да.
  • Охирги 10 та ўйинда Манчестер жамоасининг қўли баланд келган: 3 та ғалаба, 5 та дуранг ва 2 та мағлубият.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг