Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ислом бирдамлиги ўйинлари иштирокчилари Тошкентда тантанали кутиб олинди (фото)

Ислом бирдамлиги ўйинлари иштирокчилари Тошкентда тантанали кутиб олинди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Туркиянинг Кўнё шаҳрида ўтказилган V Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон спорт делегацияси Тошкент шаҳрида тантанали кутиб олинди.

Президентнинг матбуот котиби Шерзод Асадов шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда давлат раҳбари спортчиларимизга йўллаган табрикни ўқиб берди.

Шавкат Мирзиёев ўз табригида 56 та давлатдан 4200 нафар спортчи иштирок этган ушбу мусобақаларда 51 та олтин, 42 та кумуш ва 65 та бронза медалини қўлга киритган миллий терма жамоамиз аъзолари улкан маҳорат, ғайрат ва матонатини, ғалабага бўлган юксак интилиш ва иродасини намоён этганини алоҳида таъкидлаган.

Президент шундай ватанпарвар ва салоҳиятли йигит-қизларни тарбиялагани учун уларнинг ота-оналарига, устоз ва мураббийларига ўз номидан ва бутун халқимиз номидан миннатдорлик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 18 август куни Шавкат Мирзиёев ушбу ўйинларда ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг тренерларини бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг