Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Янги Месси» гол урди ва рекорд ўрнатди!

«Янги Месси» гол урди ва рекорд ўрнатди!

Евро—2024 саралашидан ўрин олган учрашувда Испания терма жамоаси сафарда Грузияни 7:1 ҳисобида мағлуб этди.

Испания таркибида Альваро Мората ҳет-трик қайд этган бўлса, Нико Уильямс ва Ламин Ямал биттадан гол муаллифига айланди. Шунингдек, Соломон Кверквелия ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Грузия таркибида Гиорги Чакветадзе дарвозани ишғол қилди. 

Эътиборлиси, эндигина 16 йилу 57 кунлик бўлган Ламин Ямал Испаниянинг янги рекордини ўрнатди. Тарихда 17 ёшгача бўлган футболчи Испания терма жамоасида ҳеч қачон ўйнамаганди.

Ямал учрашувда Дани Олмо ўрнига майдонга тушди ва дебют баҳсидаёқ гол уришга муваффақ бўлди. Табиийки, у Испания терма жамоаси сафида гол урган энг ёш футболчига ҳам айланди.

Ламиндан олдинги рекорд «Барса»нинг бошқа тарбияланувчиси — Гавига тегишли эди, у ўтган йилнинг октябрь ойида - 17 ёшу икки ойлигида дебют қилганди. Дебют голини эса Гави 17 ёшу ўн ойлигида киритганди.

Евро—2024 саралаши

Грузия – Испания 1:7

Голлар: 0:1 – 22 Мората, 0:2 – 27 Кверквелия (автогол), 0:3 – 38 Олмо, 0:4 – 40 Мората, 1:4 – 49 Чакветадзе, 1:5 – 65 Мората, 1:6 – 68 Уильямс, 1:7 – 74 Ямал.

Грузия: Мамардашвили, Гочолейшвили (Сазонов, 77), Кашия, Кверквелия, Азаров (Двали, 60), Лобжанидзе (Давиташвили, 46), Абуржания (Чакветадзе, 46), Гагнидзе (Меквабишвили, 46), Китейшвили, Микаутадзе, Кварасхелия.

Испания: Унаи Симон, Карвахаль, Лапорт, Ле Норман, Гайя, Фабиан Руис, Родри (Субименди, 72), Гави (Мерино, 58), Олмо (Ямал, 44), Асенсио (Уильямс, 44), Мората (Хоселу, 72).

Огоҳлантиришлар: Гави (45), Абуржания (45), Кашия (50), Китейшвили (60), Чакветадзе (63), Субименди (79), Кварасхелия (82).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг