Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иван Ракитич «Барселона»дан «Севилья»га қайтиб кетишни истамоқда

Иван Ракитич «Барселона»дан «Севилья»га қайтиб кетишни истамоқда

«Барселона» клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич мавсум ниҳоясида «Севилья» жамоасига қайтиб кетишни истаяпти. Бу ҳақда Sport.es нашрига асосланган ҳолда Uff.uz хабар бериб ўтди.

Хабарга кўра, хорватиялик футболчи «Севилья»га қайтиш вариантини энг маъқули, дея эътироф этган. Гарчи унга бошқа топ-жамоалар қизиқаётган ва кўпроқ маош таклиф қилаётган бўлсада.

Бу борада «Севилья» жамоаси ўз таклифини «Барса»га маълум қилгани айтилмоқда. Каталонияликлар аллақачон музокара ўтказишга ҳам улгуришди.

Эслатиб ўтамиз, Ракитич 2011-2014 йилларда «Севилья» шаънини ҳимоя қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг