Кун видеоси: Муроджон Аҳмадалиев ва Даниэл Роман тарихий жанг олдидан

2016 йилги Олимпиада ўйинларининг бронза медали совриндори 25 ёшли Муроджон Аҳмадалиев ва енгил вазн тоифасида WBA ва IBF чемпиони Даниэл Роман 30 январ куни бўлиб ўтадиган жанг олдидан юзма-юз учрашишди.
WBA чемпионлиги учун асосий даъвогар Аҳмадалиев учун бу профессионал рингдаги саккизинчи жанг бўлади ва агар у ғалаба қозонса, у бир нечта йўналишлар бўйича жаҳон чемпионига айланган биринчи ўзбек профессионал боксчи бўлади. Шунингдек, у ўзининг саккизинчи жангида оғир вазн тоифаларида WBA ва WBC камари соҳиби бўлган Леон Спинкснинг натижасини такрорлайди.
«Бу тарихий лаҳзадир, — деди Аҳмадалиев. — Саккизинчи жангингдаёқ икки йўналишда жаҳон чемпиони бўлиш имконияти. Мен ўз мамлакатим номини танитишни истайман. Бокс — бу Ўзбекистондаги биринчи рақамли спорт туридир ва худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлади деб ўйлайман».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter