Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Левандовски Роналду билан тенглашиб, Мессини ортда қолдирди

Левандовски Роналду билан тенглашиб, Мессини ортда қолдирди

22 январ оқшомида «Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски «Бенфика» дарвозасига пеналтидан УЕФА Чемпионлар лигаси доирасидаги 18 ва 19-голларини киритди.

Эслатиб ўтамиз, кеча оқшом «Барселона» Лиссабонда «Бенфика»га қарши суперкамбэкни амалга ошириб, 2:4 ҳисобини 5:4 га айлантирган ва муддатидан олдин кейинги босқич масаласини ҳал этганди.

Левандовски турнир тарихида 11 метрлик нуқтадан урилган голлари сони бўйича Лионел Месси (18 гол)ни ортда қолдириб, Криштиану Роналду (19 гол)га етиб олди.

Ўн бир метрликдан урилган иккита гол Левандовскини Чемпионлар лигаси жорий мавсуми тўпурарига ҳам айлантирди. Унинг ҳисобида 9 та гол бор, таъқибчиси — жамоадоши Рафиня (8 гол).

Роберт Левандовски Чемпионлар лигаси тарихида жами 103 та гол киритган, ундан олдинда фақат Криштиану Роналду (140) ва Лионел Месси (129).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг