Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мбаппе Пеленинг портретини ярим миллион еврога сотиб олди

Мбаппе Пеленинг портретини ярим миллион еврога сотиб олди

Фото: Instagram/le Parisien

Франциянинг «ПСЖ» клуби футболчилари хайрия кимошди савдосида қатнашишди. Жамоа юлдузи Килиан Мбаппе футбол қироли Пеленинг портретини 520 минг еврога сотиб олди.

Мбаппе харид қилган сурат бадиий асар саналади ва «О Рей» (португал тилидан ўгирганда — «Қирол») деб номланган. 2023 йилда чизилган асарнинг муаллифи — кўча рассоми Александр Хопаре. Сурат аукционга 5 000 евро нархда қўйилган эди.

Пеленинг расмини харид қилиш учун кураш олти киши ўртасида кечди. Финалга эса 300 минг евродан таклиф қилган Мбаппе ва Ашраф Ҳакими етиб келишди. Якунда 520 000 евро тўлашга розилик берган форвард ҳимоячини ортда қолдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг