Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мэнни Пакяо боксга қайтди. Илк жанг манзили ва санаси маълум

Мэнни Пакяо боксга қайтди. Илк жанг манзили ва санаси маълум

Фото: Instagram.com/mannypacquiao

Саккиз вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, 46 ёшли Мэнни Пакяо профессионал боксга қайтмоқда. Катта танаффусдан кейинги илк жангини у америкалик Марио Барриосга қарши 19 июлда Лас-Вегасда ўтказади. Бу ҳақда филиппинлик бокс афсонаси 21 май куни ижтимоий тармоқда маълум қилди.

«Мен қайтдим. WBC жаҳон чемпиони Марио Барриосга қарши 19 июлда Лас-Вегасдаги MGM Grand аренаси рингига кўтариламан», — деб ёзди Пакяо.

30 ёшли Барриос профессионал рингда 29 марта ғалаба қозонган, ҳисобида иккитадан дуранг ва мағлубият бор.

Мэнни Пакяо — саккиз вазн тоифасида чемпион бўлган ягона боксчи. Фаолияти давомида 62 марта ғалаба қозониб (39 тасида нокаут), икки жангида дуранг қайд этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг