Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Месси Париж Олимпиадасига бормайди

Месси Париж Олимпиадасига бормайди

Фото: USA Today Sports

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси Париждаги Ёзги олимпия ўйинларида қатнаша олмаслигини маълум қилди.

«Олимпия ўйинларини ҳозир ўйлаш оғир, чунки Америка кубогида ҳам қатнашамиз. Агар иккисида ҳам иштирок этсам, икки-уч ойгача клубимга («Интер Майами») ёрдам беролмайман. Қолаверса, ҳозир тинмай ўйнайдиган ёшдан ҳам ўтганман.

Шунинг учун эҳтиёткорлик талаб қилинади, иккита турнирда қаторасига ўйнаш оғир. Вақтида Олимпия ўйинларида қатнашиш ва ғолиб бўлиш бахтига муяссар бўлганман. Бу менинг фаолиятим учун ажойиб сабоқ бўлган», — Мессидан иқтибос келтирди ESPN.

Америка кубоги АҚШда 20 июндан 14 июлга қадар ўтказилади. Париж Олимпия ўйинлари футбол беллашувлари эса 24 июлда бошланиб, 10 августда якунига етади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг