Месси саудияликлар билан шартнома тузди (видео)
Лионел Месси Саудия Арабистонидаги Sayyar эркаклар кийимлари бренди юзига айланди, деб хабар берди Daily Sports.
Sayyar эркаклар учун қимматбаҳо буюмлари ва кийим-кечаклари билан машҳур.
Шимолий Американинг MLS лигасида «Интер Майами» шарафини ҳимоя қилаётган Месси азалий рақиби — Криштиану Роналду бош юлдуз саналган Саудия Арабистонида рекламада суратга тушди.
Sayyar реклама ролигида саккиз карра олтин тўп соҳиби ушбу бренд чиқарган араб миллий либосида кўриниш берди.
Мессининг устидаги оппоқ узун кўйлакнинг номини баъзи араблар дишдаша, айримлари гандура дейишади.
Бош кийими — ғутра оқ ёки қизғиш безакли оқ рангда бўлади. Ғутрани бошда тутиб турувчи иқол қалин арқон кўринишида бўлиб, айтишларича, бедуинлар кечалари туяларини боғлаб қўйиш учун ишлатган арқонга бориб тақалади, тонг отгач уни ечиб, бошларига танғиб олишган.
Амирликлар фуқаролари чиройли кўриниш учун кўпинча иқолни иккита ингича боғич билан безашади. Ғутралар арабларни қуёш нурларидан, қум бўронлари ва совуқлардан асраган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter