Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Месси ва Аргентина финалга чиқди

Месси ва Аргентина финалга чиқди

Америка Кубогида иккинчи финалчи ҳам аниқланди. Евро-2020 билан паралел давом этаётган Жанубий Америка турнирида кутилган жамоалар финалда ўйнайдиган бўлди.

Куни кеча Бразилия дастлабки финалчи бўлганди. Бугун Аргентина бу ишни уддалади. Колумбия билан учрашувда ўйиннинг асосий вақтида дуранг қайд этилди. Дастлаб Мессининг пасидан кейин Лаутаро Мартинес ҳисобни очди. Унинг голига иккинчи таймда Луиш Диас жавоб берди.

Пенальтилар сериясида Аргентина дарвозабони қаҳрамонлик кўрсатди ва жамоасини финалга олиб чиқди.

Аргентина — Колумбия 1:1

Голлар: Мартинес (7) — Диас (61).

Пенальтилар серияси — 3:2.

Аргентина – Мартинес, Тальяфико, Отаменди, Молина (Монтиель, 46), Пеццелья, Ло Чельсо (Паредес, 56), де Пауль, Родригес, Гонсалес (Ди Мария, 67), Месси, Мартинес. 

Колумбия – Оспина, Мина, Муньос, Санчес, Тесильо (Фабра, 46), Барриос, Куэльяр (Чара, 46), Куадрадо, Диас, Сапата (Борха, 60), Борре (Кардона, 46).

Огоҳлантиришлар: Ло Чельсо (21), Куадрадо (45+4), Фабра (55), Борха (63), Монтиель (72), Муньос (75), Кардона (86), Родригес (87), Барриос (88), Пеццелья (90+1).

Пенальтилар серияси: Куадрадо (0:1), Месси (1:1), Санчес (1:1, дарвозабон), де Пауль (1:1, ноаниқ), Мина (1:1, дарвозабон), Паредес (2:1), Борха (2:2), Мартинес (3:2), Кардона (3:2, дарвозабон).

Шундай қилиб, 11 июль кунги финалда мезбон Бразилия ва Аргентина турнир ғолиблиги учун ўйнайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг