Мэйвезер Макгрегорга: «Қаёққа кетяпсан, адабингни бериб қўяман!»
Америкалик енгилмас боксчи Флойд Мэйвезер (Кичик) ММА жангчиси, яқиндагина профессионал фаолиятини тугатишини эълон қилган Конор Макгрегорни такрорий жанг ўтказишга чорлади. Флойд ирландияликни яна нокаутга учрата олишига ишонмоқда.
«Агар янглишмаётган бўлсам, сен Майк Тайсонга мени икки раунддаёқ енгишга шайлигингни айтибсан. Ахир сенмасмидинг тарихда энг зўрни енгмоқчи бўлган. Агар аҳдинг қатъий бўлса, мен тайёрман. Ва сени яна жазолайман», — деб ёзди Мэйвезер «Instagram»да.
Макгрегор фаолиятига якун ясаётганини учинчи марта эълон қилганди. 2017 йилда Мэйвезер билан профессионал бокс рингида жанг ўтказиб, 10-раундда нокаутга учраган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter