Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Моуриньо футболчилар ва ходимларни меҳмон қилди

Моуриньо футболчилар ва ходимларни меҳмон қилди

Фото: Instagram/josemourinho

«Рома» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Италия чемпионати 1-турида «Салернитана» устидан қозонилган ғалабани нишонлаш мақсадида футболчилар ва ходимлар учун 60 та пиццага буюртма берди.

«Биринчи рақамли мутахассис» мавсум аъло даражада бошланганидан шод.

1-турда «Рома» сафарда ҳимоячи Кристанте (33-дақиқа) киритган гол эвазига кичик ҳисобда ғалабага эришганди. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўйинни захира ўриндиғида кузатган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг