Муроджон Аҳмадалиев филиппинлик Марлос Тапалесга енгилиб, камарларини бой берди
Кеча, 8 апрель куни тунда Муроджон Аҳмадалиев филиппинлик Маркос Тапалесга қарши жанг ўтказди.
Жанг 12 раунд давом этди. Дастлабки уч раундда Муроджон жуда суст ҳаракат қилди. 4-раундни ўз фойдасига ҳал қилди. 5-раундда Тапалес, кейинги икки раундда Муроджон фаол бўлди.
8-раундда тенг кураш кечган бўлса, 9 ва 10-раунд Аҳмадалиевнинг устунлиги остида ўтди. 11-раундда боксчилар зарбалар алмашди. 12-раунд эса тўлиқ Муроджоннинг фойдасига ҳал бўлди.
Якунда ҳакамларнинг иккитаси Тапалес ғалабасини қайд этди ва Аҳмадалиев WБА ҳамда ИБФ камарларини бой берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter