Муроджон Аҳмадалиев жамоаси IBF ташкилотига шикоят билан чиқди
Ўзбекистонлик профессионал боксчи, собиқ Жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиевнинг адвокати Пэт Инглиш япониялик мутлақ чемпион Наоя Иноуэ билан бўлаётган мунозараларга ойдинлик киритди.
«Биз бу реклама таклифларига, Сэм Гудман Иноуэнинг навбатдаги рақиби бўлишига қаршимиз. Муроджон Аҳмадалиев узоқ вақтдан бери WBA чемпионлик камари учун мажбурий даъвогар бўлиб келган ва буйруққа кўра, Наоянинг кейинги жанги WBA камари учун мажбурий даъвогар билан бўлиши керак.
Биз WBA'дан мажбурий ҳимоя жангини ташкил қилишини талаб қилдик. Биз таҳдид қилмоқчи эмасмиз, лекин жаноб Иноуэ WBA'нинг мажбурий ҳимоясидан қочишга ҳаракат қилса, биз қонуний чоралар кўрамиз.
Агар жаноб Иноуэ WBA чемпионлик унвонидан воз кечмоқчи бўлса, биз унинг Аҳмадалиевдан бошқаси билан жанг қилишига тўсқинлик қилмаймиз, лекин биз ҳозир содир бўлаётган воқеаларга қаршимиз. Кимдир ёки бирор ташкилот жаноб Аҳмадалиевнинг ҳуқуқларини поймол этаётганига қаршимиз», деб ёзди Инглиш.
Аҳмадалиев жамоаси бу мурожаати билан IBF ташкилотидан Наоя Иноуэ ҳамда мажбурий даъвогар Сэм Гудман жангига буйруқ бермасликни сўраган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter