Муроджон Аҳмадалиев нечта камарни кўзламоқда?
Профессионал боксда бир қатор камарлар эгаси бўлиб турган Муроджон Аҳмадалиев келгуси йилги режалар ҳақида фикр билдирди.
«Бу йил мен учун унумли йил бўлди. Камарларимни ҳимоя қилиб яна супер чемпионлик камарини қўлга киритдим. 2022 йилда нечта жанг ўтказмоқчиман? Кейинги йилдаги асосий мақсадим – тўртта камарни бирлаштириш. Жанглар сонига келадиган бўлсак, буни бироз вақт ўтганидан кейин билиб оламиз.
Мендан кейин қайси боксчи чемпионлик камарини қўлга киритади? Ҳозирча, Исроил Мадримов ва Бектемир Мелиқўзиев жаҳон чемпионлик камарларига интиляпти ва жуда яқин турибди», - деган Муроджон Аҳмадалиев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter