Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муроджон Аҳмадалиевга фахрий унвон берилди

Муроджон Аҳмадалиевга фахрий унвон берилди

Фото: twitter.com/AkhmadalievMj

Муроджон Аҳмадалиевга «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвонини бериш тўғрисида Президент фармони эълон қилинди.

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, жаҳон миқёсида ўзбек спорти шон-шуҳратини янада оширишга қўшган муносиб ҳиссаси, хусусан, Америка Қўшма Штатларининг Майами шаҳрида профессионал бокс бўйича бўлиб ўтган мусобақада юксак азму шижоат ва маҳоратини намоён этиб, юртимиз бокс спорти тарихида илк маротаба WBA ва IBF йўналишларида ғалаба қозониб, рекорд натижани қўлга киритгани ҳамда ёшларимизга ибрат намунасини кўрсатиб, улар онгида миллий ғурур, она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини кучайтириш борасидаги катта хизматлари учун бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Аҳмадалиев Муроджон Қаҳор ўғлига «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони берилсин, дейилади фармонда.

Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев — иккита йўналишда чемпионликни қўлга киритган илк ўзбек боксчиси бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг