Муроджон Аҳмадалиевнинг рақиби ўзгарди
19 ноябрь куни WBА ва IBF чемпиони ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев (9-0, 7КО) ўз камарларини мажбурий даъвогар Ронни Риосдан ҳимоя қилиши керак эди.
Жангга бир ҳафта қолганда Риосда коронавирус аниқланди. Шу сабаб у рингга кўтарила олмайдиган бўлди.
Аҳмадалиевга янги рақиб сифатида Хосе Веласкес танланди.
32 ёшли чилилик Веласкес (29-6-2, 19КО) oхирги мағлубиятини 2016 йилда қабул қилиб олган ва шундан сўнг кетма-кет 21 та ғалабали сериясини давом эттирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter