Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«МЮ» – «Ливерпуль» учрашувида шармандали ҳисоб қайд этилди

«МЮ» – «Ливерпуль» учрашувида шармандали ҳисоб қайд этилди

Фото: «Prognozist.ru»

AПЛ 9-туридан ўрин олган марказий учрашувда «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» жамоалари тўқнаш келишди. «Қизил иблислар» миллий чемпионатнинг сўнгги учта ўйинида атиги битта очко тўплашга муваффақ бўлишганди, бу эса раҳбариятни қониқтирмаётганди. Яқинда Чемпионлар лигасида «Aталанта» устидан иродали ғалаба қозонишди, аммо чемпионатда вазиятни ҳали ҳам яхши деб бўлмайди. «Ливерпуль» эса ҳозир ажойиб формада, чунки бу мавсумда Премьер-лигада бирор марта ҳам ютқазмади. Юрген Клопп жамоаси мағлубиятсиз ажойиб юришини давом эттириш учун «Олд Траффорд»га ташриф буюрганди.

«Олд Траффорд»даги учрашувда Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари шармандали ҳисобда ютқазишди. 5-дақиқадаёқ Кейта ҳисобни очган бўлса, бўлим якунига қадар Жота фарқни иккитага, Салоҳ эса дубль эвазига ҳисобни йирик кўринишга келтирди – 0:4.

Иккинчи бўлим бошида эса захирадан майдонга тушган Погбанинг хатосидан кейин Салоҳ ҳет-трикни қайд этди – 0:5.

10 дақиқа ўтиб, Поль Кейтага нисбатан қўполлиги туфайли қизил карточкага лойиқ кўрилиб, жамоасини янада оғир аҳволга солиб қўйди. Шунга қарамай, Погбанинг майдонда йўқлиги ҳисобга бошқа таъсир қилмади.

Клопп шогирдлари азалий рақиби устидан эришилган ўта йирик ҳисобдаги ғалаба эвазига очколари сонини 21тага етказиб, 2-ўринда қолишди. «МЮ» эса шармандали мағлубиятдан кейин 14 очко билан 7-поғонага пастлади.

АПЛ. 9-тур

Манчестер Юнайтед – Ливерпуль 0:5

Голлар: 0:1 – 5 Кейта, 0:2 – 13 Диогу Жота, 0:3 – 38 Салоҳ, 0:4 – 45 Салоҳ, 0:5 – 50 Салоҳ.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Магуайр, Линделеф, Шоу, Фред, Бруну Фернандеш (Кавани, 62), Мактомини, Роналду, Рэшфорд (Диогу Далот, 62), Гринвуд (Погба, 46).

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Конате, Робертсон, Милнер (Джонс, 27), Хендерсон, Кейта (Окслейд-Чемберлен, 64), Фирмино, Салоҳ, Диогу Жота.

Огоҳлантиришлар: Шоу (41), Роналду (45), Фред (45), Бруну Фернандеш (46), Магуайр (55).

Четлатиш: Погба (60).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг