Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Неймар Наманганга келмайдиган бўлди

Неймар Наманганга келмайдиган бўлди

Глобо хабарига кўра, бразилиялик футбол юлдузи Неймар жароҳати туфайли 6 ой муддатга сафдан чиқди.

ЖЧ-2026 саралаши доирасида Бразилия — Уругвай (0:2) баҳсида Неймар чап тиззасидан жиддий жароҳат олди. У биринчи бўлим охирида заҳирага олинди ва майдонни замбилда йиғлаган ҳолатда тарк этди.

31 ёшли футболчининг хочсимон пайи жароҳатлангани ҳамда мениски ёрилгани маълум бўлди. Ҳужумчи операция қилинади ва узоқ муддатга майдонга қайтмайди.

Футболчи ОЧЛ доирасида «Навбаҳор»га қарши ўтадиган учрашувда «Ал Ҳилол»га ёрдам бера олмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг