Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Неймар оқланди

Неймар оқланди

Фото: iSport

Испания суди бразилиялик Неймар ҳамда унинг 2013 йилда «Сантос»дан «Барселона»га ўтиши билан боғлиқ ишда фирибгарликда айбланаётган бошқа шахсларни оқлади. Бу ҳақда АР хабар берди.

Суд Неймарнинг шартномаси қалбакилиги бўйича олиб борилган текширувларда DIS компанияси даъво қилган қинғирликларни топмади.

DIS компанияси Неймар, унинг ота-онаси, «Барселона» собиқ президентлари Жозеп Бартомеу ва Сандро Росел ҳамда «Сантос» собиқ директори Одилио Родригесларни судга берганди.

Ушбу компания 2009 йилда футболчи (Неймар)га бўлган ҳуқуқнинг 40 фоизини сотиб олган. DIS футболчи ва унинг отасига қарши сурган даъвога кўра, улар «Барселона»га ўтишда клуб билан иккита сохта битим тузишган, оқибатда компания ўзига тегиши улушдан қуруқ қолган. DIS суд орқали €150 млн бадал пули ундиришдан ташқари, футболчи ва отасини қаматишни ҳам истаётганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг