Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Неймарнинг кўз ёшлари... «Бавария» ЕЧЛ финалида «ПСЖ»ни мағлуб этди (видео)

Неймарнинг кўз ёшлари... «Бавария» ЕЧЛ финалида «ПСЖ»ни мағлуб этди (видео)

Германиянинг «Бавария» клуби Чемпионлар Лигасининг финал учрашувида «Пари Сен-Жермен» жамоасини 1: 0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва турнир ғолибига айланди.

Лиссабондаги «Да Луз» стадионида кечган финалда ягона гол иккинчи бўлимда киритилди – 59-дақиқада Киммихнинг суперпасидан сўнг Кингсли Коман томонидан киритилди. Тақдирни қарангки, Коман айнан «ПСЖ» тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўз тарбияловчиси парижликларни ЕЧЛдаги илк ғолибликдан маҳрум қилди.

Учрашув якунида «ПСЖ» етакчиси Неймар алам кўз ёшларини тия олмади.

«Бавария» эса ўз тарихида олтинчи марта Чемпионлар Лигасини ютди ва бу борада «Ливерпул»ни қувиб етди. Энди Германия ва Англия клублари турнир ғолиблигини қўлга киритишда 3-ўринни бўлиб туришмоқда. Олдинда Милан (7) ва Реал (13) бор.

ПСЖ — Бавария 0:1

Гол: Коман, 59

ПСЖ: Навас — Керер, Силва, Кимпембе, Бернат (Кюрзава, 80) — Эррера (Дракслер, 72), Маркиньос, Паредес (Верратти, 65) — Ди Мария (Чупо-Мотинг, 80), Мбаппе, Неймар.

Бавария: Нойер — Киммих, Боатенг (Зюле, 25), Алаба, Дэвис — Горецка, Тиаго (Толиссо, 86) — Коман (Перишич, 68), Мюллер, Гнабри (Коутиньо, 68) — Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Паредес, Неймар, Силва — Дэвис, Гнабри, Зюле, Мюллер.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг